Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида LG CNS президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон 08 Апрель 2016 623

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида жорий йилнинг 7 апрель куни Жанубий Кореянинг LG CNS компаниясининг янги тайинланган президенти Ким Ён Соб билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Учрашув давомида томонлар LG CNS Uzbekistan қўшма корхонаси томонидан айни пайтда амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги ривожи хусусида фикр-мулоҳазаларини баён этди. Хусусан, халқаро андоза талабларига жавоб берадиган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, корхонага малакали мутахассисларни жалб этиш ва маҳаллий кадрлар салоҳиятини ошириб бориш, хорижий бозорга чиқиш билан боғлиқ жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.

LG CNS компаниясига 1987 йилда LG корпорацияси томонидан асос солинган. Жанубий Кореянинг ахборот технологиялари хизматларини кўрсатиш соҳасида энг йирик компанияси бўлиб ҳисобланади. Компания бутун жаҳонда 10 дан ортиқ минтақавий офисларига эга ҳамда унда фаолият юритувчи ходимларининг сони 10 мингдан ортиқ. LG CNS компанияси ахборот технологиялари, консалтинг, тизимли ва тармоқ интеграцияси, бизнес-жараёнлари ва ахборот технологиялари аутсорсинги соҳасида ихтисослашган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар