Актриса Энн Ҳэтэуэй ўғил кўрганини ОАВдан яширгани маълум бўлди

Маданият 08 Апрель 2016 2046

"Оскар" мукофоти лауреати, америкалик актриса Энн Ҳэтэуэй ўғил фарзанд туққан. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолда E! News хабар берган.

Актриса 24 март куни Лос-Анжелесда фарзандлиги бўлгани, туғилган чақалоққа Жонатан Роузбэнкс исми берилгани, у ва турмуш ўртоғи Адам Шульман бу янгиликни 2 ҳафта мобайнида ОАВдан сир сақлаб келгани маълум қилинди.

Жуфтликнинг биринчи фарзанди мутлақо соғлом экани ва Лос-Анжелесда, оила даврасида экани айтилган.

Актриса ўзининг ҳомиладорлигини оммадан яширмаганди ва яқинда она бўлишини хурсандчилик билан маълум қилганди.

Актриса Адам Шульман билан 2008 йилдан учраша бошлаган. Улар 2011 йилда унаштирилганликлари ҳақида маълум қилишган. Жуфтлик 2012 йилнинг 29 сентябрида Калифорниядаги Биг-Сюр шаҳарчасида никоҳдан ўтишди.

Энн Хэтэуэй актёрлар оиласида дунёга келган ва болалигидан роллар ижро эта бошлаган. Унга илк машҳурликни 2001 йилда суратга олинган "Маликанинг кундалиги" фильми келтирган.

Хэтэуэй 2013 йилда Виктор Ҳюго романи асосида суратга олинган "Қувилган" мюзиклида Фантина роли ижроси учун "Иккинчи пландаги энг яхши актриса" номинациясида "Оскар"га сазовор бўлганди.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7067 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21987 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96369 Жамият
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 375 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 744 Жамият
Видео: Франциядаги шаҳар мэри «ПСЖ»нинг «Барселона»га мағлубияти туфайли каламуш еди
20:40 2109 Спорт
Кўпроқ янгиликлар