Нидерландия футбол федерацияси «Аякс» жамоасини 7 февраль кунда ички чемпионат доирасида «Фейеноорд»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашув вақтида мезбон мухлислар томонидан амалга оширилган номаъқбул ҳаракат учун жазолади.

«Аякс» эндиликда 10 минг евро жарима тўлайди ва «Фейеноорд» жамоасига қарши кейинги 2та учрашувда жамоа фан-клуби майдонга киритилмайди. 13 апрелгача бу қарорга шикоят билдириш мумкин.

Февраль ойидаги ўйинда амстердамлик мухлислар ўйинга рақиблар дарвозабони Кеннет Вермеернинг тулумини олиб кириб, осиб қўйишганди. Бу футболчи 2014 йилда «Аякс»дан ротердамликлар жамоаси сафига ўтиб кетган тўққизинчи футболчи бўлганди.