Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ёзда камида 8 нафар футболчи сотиб олишни режалаштирган.

ESPN нашри берган хабарга кўра, жамоанинг бўлажак бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»да «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Штеген, ҳимоячилар Жон Стоунз («Эвертон») ва Эмерик Лапорт («Атлетик»), шунингдек олдинроқ клуб билан дастлабки келишувга эришилгани маълум қилинган Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Илкай Гундўғанни кўришни истамоқда.

Шунингдек, Гвардиола жамоага яна икки нафар қанот ҳимоячиси, тезкор вингер ва Серхио Агуэрога ўринбосар сифатида ҳужумчи кераклигини айтган. Олдинроқ жамоа ҳужумчи Вилфред Бонини сотишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.