Липецклик "Барселона" мухлиси ўғлига Лионель Месси деб исм берди

Жамият 08 Апрель 2016 461

Россиянинг Липецк шаҳрида яшовчи, "Барселона" мухлиси Николай Волков ўзининг энди туғилган ўғлини каталон клуби ва Аргентина терма жамоасининг ҳужумчиси Лионель Месси исми билан атади.

Бахтиёр ота ўғлининг туғилган куни санаси севимли футболчисиники билан мос тушгани сабабли унга футболчининг исмини беришга қарор қилди.

Болакай 24 мартда, унинг машҳур адаши эса 24 июнда туғилган. Бу отанинг ўз ўғлига Лионель Месси деб исм беришига сабаб бўлди. Отанинг фикрича, бундай исм унинг тақдирини белгилаб беради.

"Менинг бутун оилам ҳайратда. Рафиқам бошида бу ғояни қўллаб-қувватламади, бироқ кейин кўникди. Ўғлимни 3-4 ёшида футболга бераман", деб айтмоқда ота.

Николай ўғлига исмни укаси билан бирга танлади. ФҲДЁ ходимлари бундай ноодатий исмни туғилганлик ҳақидаги гувоҳномага ёзишга базўр рози бўлдилар. Таъкидланишича, ФҲДЁ ходимлари ўз фаолиятларида кўплаб антиқа исмларга дуч келган бўлсалар-да, бироқ ҳали ҳеч ким ўз фарзандини Мессининг исми билан атамаган. 

Волковнинг ўғлининг футболчилик фаолиятига режалари катта. Бу нафақат ўғлига берган исми, балки боланинг онасининг фамилияси сабабли ҳамдир. Туғруқхонада болани онасининг фамилияси – Хаджи фамилиясига қайд қилишди. Футбол мухлисларига ўз вақтида "Барселона" сафида тўп сурган руминиялик Георги Хаджи исми яхши таниш.

Шу тариқа энди болакайнинг исми-фамилиясида бирданига "Барса"нинг икки номдор футболчисининг исмини учратиш мумкин.

Кун янгиликлари
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 2710 Жамият
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 4251 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 42389 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 49273 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 85452 Жамият
Ассанж Клинтонни Давлат департаментига киберҳужум ҳақида шахсан огоҳлантиришга уринган
11:51 16 Жаҳон
Абрамович «Челси» футболчисини Моуриньога бериб юборишга рози бўлди
11:41 480 Спорт
Қатар амири араб давлатлари бойкотни тугатишига умид билдирди
11:30 481 Жаҳон
“Яллама” чегара-божхона постида махсус-тактик ўқув машқ ўтказилди
Ўзбекистонда «Bars» савдо белгиси билан автомобиль шиналари ишлаб чиқарилади
Кўпроқ янгиликлар