Мураббий Гаттузо ўйин вақтида ёрдамчисини урди

Спорт 08 Апрель 2016 468

Айни вақтда Италия С сериясининг "Пиза" жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган Женнаро Гаттузо СПАЛ жамоасига қарши ўйин вақтида ўз эҳтиросларини жиловлай олмади.

Marca нашри "Милан" жамоасидаги фаолияти вақтида тез-тез рақиб футболчилари ва мураббийларини уришни канда қилмаган собиқ футболчи бу сафар ўз ёрдамчисини ургани тасвирланган видеони интернетга жойлаштирган.

Бу вазиятда ўйиннинг якуни арафасида Гаттузо ўзига секундометр олиб келишда сусткашлик қилган ёрдамчисининг юзига зарба беради ва ундан секундометрни тортиб олади.

Ўйинда Гаттузонинг жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қилган.

Кўпроқ янгиликлар