Япониянинг автомобилсозлик соҳасидаги йирик компанияларидан бири Nissan муҳандислари, электрмотор ва ички ёнув двигателли автомобилларни бирдек ишлаб чиқариш имконини берувчи универсал платформа устида бош қотиришмоқда. Бу ҳақда компания вице-президенти Сиро Накамура Auto Express нашрига маълум қилган.

Янги платформа асосида ишлаб чиқарилган Nissan автомобили беш йиллардан кейин пайдо бўлади. Накамуранинг сўзларига кўра, янги шасси ҳисобига электромобиллар турини кўпайтириш имкони пайдо бўлади.

Хусасан, Nissan электр спорткар ёки кроссовер ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.