2016 йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Покистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Риаз Ҳуссайн Бухари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида 2015 йил ноябрь ойида Покистон Ислом Республикаси бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан бўлажак қўшма тадбирлар амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.