Хитой фуқаро авиасозлиги ривожланмоқда

Технология 08 Апрель 2016 1664

Хитой катта бозор бўлиб, мамлакат аҳолиси мунтазам ўсиб бормоқда. Иқтисодиёти барқарор бу мамлакатда халқ фаровонлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида янги самолётларга талабнинг ошиб боришига сабаб бўлади. Сўнгги вақтларда Хитойда фуқаро авиацияси ривожи учун катта қадамлар ташланди.

2015 йилнинг 2 ноябрь куни жаҳон оммавий ахборот воситаларининг эътибори Хитойга қаратилди. Айнан шу куни хитойлик мутахассислар томонидан яратилган илк йўловчи самолёти кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Мухбирларнинг хабар қилишича, С919 самолётига қизиқиш катта бўлмоқда.

“Бу Хитой фуқаро авиасозлиги тараққиёти йўлида муҳим қадам бўлди”, дейди мамлакат Фуқаро авиацияси бошқармаси раҳбари Ли Цзясян.

Унинг айтишича, шу кунга қадар Хитой самолётларни асосан импорт қиларди, эндиликда эса мазкур муаммо қисман ҳал қилинади.

Ҳар йили Airbus ва Boeing компаниялари янги самолётларга бўлган эҳтиёжларни ўрганиб чиқиб, ўз прогнозларини беради. 2009 йилда Boeing ва Airbus компаниялари жаҳон авиация бозоридаги яқин 20 йиллик йўналишга бағишланган ҳисоботни эълон қилган эди. Маълум бўлишича, ҳар икки компаниянинг жаҳон авиабозоридаги вазиятга бағишланган прогнозлари деярли бир хил бўлиб чиқди. Мазкур компанияларннинг фикрича, Хитой иқтисодиётидаги барқарор ривожланиш бозор талабининг шаклланишида муҳим ахамият касб этади. Тахминларга кўра, 2029 йилгача бўлган муддатда Хитой эҳтиёжлари учун 3800тагача янги самолётлар керак бўлади. Бу ўз навбатида, мамлакатнинг ўзида йўловчи самолётларини ишлаб чиқариш заруриятини юзага келтиради. Шу сабабли, йирик йўловчи самолётларини ишлаб чиқариш Хитой олдида турган стратегик мақсадлардан бири бўлиши шубҳасиз.

Осмон ости мамлакатида замонавий авиация саноати пайдо бўлганидан кейин асосий эътибор мудофаа масалаларига қаратиб келинарди. Шу ўринда жаҳон авиация саноати компаниялари ҳам йўловчи, ҳам ҳарбий самолётлар ишлаб чиқаришини эслатиб ўтиш керак. Boeing ҳам, Airbus ҳам ҳарбий самолёт ишлаб чиқаради, кўплаб мамлакатлар ўзларининг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш мақсадида бу компаниялардан ҳарбий самолётлар харид қилади.

Ўтган асрнинг 50-йилларида Мао Цзэдун “Хитой катта мамлакат. Биз барча маҳсулотларни ишлаб чиқара олмаймиз. Аммо самолёт ва автомобилларга ўхшаш маҳсулотлар хам борки, биз бу каби маҳсулотларни албатта ишлаб чиқаришимиз керак” деган эди. С919 русумидаги самолётларнинг ишлаб чиқаришга киришилаётгани ана ўша гапларнинг рўёбга чиқаётганидан далолат беради.

Мазкур самолётнинг биринчи синов парвози бу йил бўлиб ўтади. 2018 йилдан бошлаб эса йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланади. Бу ҳақда Тижорат самолётлари корпорацияси бошқаруви раиси Цзинь Чжуанлун маълум қилди. Самолёт Шанхай яқинидаги Пудун заводи цехларида йиғила бошланди. 2015 йилнинг 2 ноябрь кунида бу самолёт кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилди. Мазур самолётнинг яратилишида 200 мингга яқин киши иштирок этди. Шуни таъкидлаш керакки, С919 самолётини яратишда хитойлик мутахассислар хорижлик ҳамкасблари билан яқиндан ҳамкорлик қилишди. Лойиҳада жаҳондаги 30дан ортиқ авиакосмик компаниялар вакиллари қатнашди.

С919 самолётидан ички йўналишларда фойдаланилиши айтилган. Самолёт бир вақтнинг ўзида 158 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. У 4075 км масофагача парвоз қилади. Бироқ унинг 5555 километргача парвоз қилиш имкониятлари ҳақида ҳам айтилган.

Хавфсизлик, шинамлик, экологик тозалиги ва тежамкорлиги нуқтаи назаридан С919 бошқа самолётлар билан бемалол рақобатлаша олиши ҳақида баёнот берилган. Айни пайтга келиб, мамлакат ва хорижий авиакомпаниялардан 517та самолёт учун буюртма тушгани маълум қилинган.

Цзинь Чжуанлуннинг айтишича, яқин ойларда самолётнинг борт электроникаси, парвозлар бошқарув тизими ва гидравлик тизими синовдан ўтказилади. Синовлар ҳозирча ерда ўтказилиши маълум қилинган. С919 самолётининг илк парвози 2016 йилда амалга оширилади. Унга қадар борт тизимлари такомиллаштирилиши керак бўлади.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5733 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 15010 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 12044 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 258 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 622 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 368 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 356 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1432 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1694 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 707 Жамият
Кўпроқ янгиликлар