E-yoshlar.uz томонидан Соҳибқирон таваллудига бағишлаб акция ташкил этилди

Ўзбекистон 09 Апрель 2016 734

9 апрель Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги ҳамда Соҳибқирон Мовароуннаҳр ҳукмдори деб эълон қилинганининг 646 йиллиги муносабати билан ташаббускор талаба-ёшлар томонидан махсус акция ташкил этилди. Ушбу лойиҳада “E-yoshlar.uz” сайти фаол ёшлари иштирок этишмоқда. Мазкур акция уч қисмдан иборат бўлиб, дастлаб ижтимоий тармоқлар орқали Амир Темур ҳамда темурийлар ҳақида маълумотлар тарқатиш кўзда тутилган бўлса, 2-қисмда Амир Темурнинг ҳикматлари, шунингдек, Соҳибқирон ҳақида машҳур шахсларнинг фикр ва эътирофлари қайд этилган постлар жойлаштирилади. Сўнгги қисмда эса юртимиз бўйлаб акция доирасида олинган фотосурат, видеолавҳа ва юртдошларимизнинг ушбу санага муносабатлари виртуал олам кузатувчилари эътиборига ҳавола этилмоқда. Мақсад буюк бобомизга нисбатан ёшлар қалбида ворислик ҳисси ва миллий ғурурни янада жўш урдириш ҳамда ушбу санани жаҳон ёшлари билан кенг нишонлашдан иборат.

Мазкур акцияни бугун кун давомида ижтимоий тармоқлар ва мэссенжерлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Лойиҳада Сиз ҳам фаол иштирок этишингиз мумкин!

Кўпроқ янгиликлар