"Формула-1" пойгаларида етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахернинг ўғли Мик Италиянинг Мизано шаҳрида "Формула-4" пойгаларининг илк босқичида ғалаба қозонди.

"Према Пауэр" жамоасининг немис пойгачиси 17 даврани 27 дақиқа 19,196 сонияда босиб ўтган. Шумахер "ДР Формула" жамоаси аъзоси Рауль Гузман ва жамоадоши америкалик Хуан Корреани ортда қолдирган.

"Жуда зўр пойга бўлди. Менинг тезлигим ҳам фантастик эди", -деган кичик Шумахер пойгадан сўнг.

2013 йили Мик Шумахер картинг бўйича Европа ва Жаҳон биринчиликларида иккинчи ўринни олган эди.