Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси Халқаро молия корпорацияси делегацияси билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон 09 Апрель 2016 820

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов 5 апрелда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) делегацияси билан учрашув ўтказди.

Делегация таркибига Марказий Осиё давлатлари, Россия ва Украина молия ва банк секторига инвестициялар раҳбари Галина Клименко ва ХМКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Зафар Хошимов кирди.

Учрашув давомида ХМК вакиллари Хорижий инвесторларни молия секторига жалб қилиш бўйича Қўмита иши, хорижий инвесторларга банклар ва молия ташкилотлари устав жамғармасидаги давлат ва хўжалик органлари акциялари пакетини сотиш шартлари билан таништирилдилар.  

Учрашувда, шунингдек, банкларни хусусийлаштиришда портфель инвесторларнинг иштироки шартлари ҳамда длавлат мулкини хусусийлаштирш жараёнида маслаҳатчиларни танлаш ва ёллаш жараёни муҳокама қилинди.

Ўзбекистон вакиллари хорижий инвесторларга банклар устав жамғармасидаги давлат ва хўжалик органлари акциялари пакетини сотиш тартиби ва шартлари, Deloitte, Ernst&Young, GrantThornton ва бошқа халқаро компаниялар билан тузилган келишувлар мисолида хусусийлаштиришда иштирок этишга хусусий баҳоловчи компаниялар, молиявий маслаҳатчиларни жалб қилиш амалиёти ҳақида маълумот тақдим қилдилар.

Учрашув сўнгида томонлар давлат мулкини хусусийлаштириш ва корпоратив бошқарувни такомилаштириш масалаларида ҳамкорликни янада кучайтиришга тайёрликларини билдирдилар.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар