Америкалик аёл фарзандларининг iPhone’ини қуролдан ўққа тутди

Жамият 10 Апрель 2016 516

АҚШда бир аёл ўғиллари ва қизига тегишли бўлган бир нечта iPhone’ни намойишкорона тарзда қуролдан ўққа тутди. Аёлнинг фикрича, смартфонлар болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

"Мен бу ҳаракатим билан ижтимоий медиаларнинг фарзандларимга таъсирини бекор қиламан", деб айтди аёл камерага қурол кўтариб, тўнка устида турган смартфонларга ўқ узишдан аввал.

Шундан кейин аёл смартфонларга ўқ узади. Роликда, шунингдек, онасининг ҳаракатидан норози бўлаётган қиз ва икки ўғил болани кўриш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар