Америкалик актриса Анжелина Жоли BBC телеканалида қочқинлар ҳақидаги маърузаси билан чиқиш қилди. Бу ҳақда Mirror хабар қилган.

Қайд этилишича, БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича махсус элчиси (UNHCR) ҳисобланадиган Жоли миграция муаммоси ва унинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани ҳақида гапирган.

Актриса кейинги вақтларда қочқинлар ҳақидаги мунозаралар сиёсийлашиб бораётгани ва баъзида уларда асоссиз маълумотлар айтилаётгани ҳақида гапирган.

Бундан олдинроқ, Анжелина Жоли қочқинлар масаласида Греция ва Туркияга ёрдам беришга чақирганди.

Март ойида у Ливандаги Бекаа водийсида суриялик қочоқлар билан учрашганди.

Анжелина Жоли ливанликларга таҳсин айтди