Англия премьер-лигасининг 33 тур учрашувлари давом этмоқда. «Ливерпуль»ўз майдонида «Сток Сити»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 8 дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Морено ҳисобни очди. Меҳмонлар ҳужумчиси Боян Кркич 22 дақиқада бу голга жавоб берди. Кўп вақт ўтмасдан Старриж яна «Ливерпуль»ни олдинг олиб чиқди.

Иккинчи таймда мерсисайдликлар сафида Фирминьонинг ўрнига майдонга туширилган Орижи эса 2та гол урди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Эндиликда «Ливерпуль» ҳисобидаги очколар сонини 48тага етказди ва саккизинчи ўринга кўтарилди. Юрген Клопп шогирдлари бу ўринни айнан «Сток Сити»дан тортиб олди.

Ливерпуль – Сток Сити 4:1
Голлар: 1:0 – 8 Морено, 1:1 – 22 Кркич, 2:1 – 32 Старридж, 3:1 – 50 Орижи, 4:1 – 65 Орижи.
Ливерпуль – Миньоле, Шкртел, Стюарт, Морено, Туре, Оджо (Орижи, 46), Милнер, Фирмино (Лаллана, 63), Аллен (Лейва, 78), Клайн, Старридж.
Сток Сити – Хаугор, Волльшайд, Шоукросс, Питерс (Муньеса, 82), Кэмерон, Афеллай, Имбула, Шакири (Диуф, 71), Бардсли, Кркич (Хоселу, 71), Крауч.
Огоҳлантиришлар: Питерс (26), Шоукросс (82).