АПЛнинг 33 турида «Лестер» сафарда «Сандерленд»ни енгиб, чемпионлик учун яқинлашди

Спорт 10 Апрель 2016 406

10 апрель куни Англия премьер-лигасида 33 тур ўйинлари давом эттирилди. Чемпионат пешқадами «Лестер» «Сандерленд» майдонига сафар қилди.

Ўйиннинг 66 ва 90 дақиқаларида Жейми Варди томонидан урилган 2та гол «Лестер»га ғалаба келтирди. Эндиликда Раньери шогирдлари очколари сони 72тага етди ва жамоа турнир якунига 5та тур қолганида энг яқин таъқибчиси «Тоттенҳэм»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. Лондонликлар ҳали 33 тур ўйинини ўтказмади. Айни вақтда 62 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда турган «Тоттенҳэм» ўз майдонида «МЮ»ни қабул қилади.

«Лестер» қолган турларнинг 3тасида кетма-кет ғалаба қилса, муддатидан олдин чемпионликни нишонлаши мумкин.

Жамоанинг асосий ҳужумчиси Варди бугунги ўйиндаги голлари орқали ўз натижасини 32та ўйинда урилган 21та голга етказиб қўйди.

Сандерленд – Лестер 0:2
Голлар: 0:1 – 66 Варди, 0:2 – 90 Варди.
Сандерленд – Манноне, Коне, Кирхгофф, ван Анхолт, Кабуль, Мвила (Родуэлл, 68), Кэттермоул, Хазри (Н`Дойе, 68), Йедлин, Дефо, Борини (Ленс, 76).
Лестер – Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Ҳут, Канте, Дринкуотер, Олбрайтон (Амарти, 84), Маҳрез (Грэй, 81), Оказаки (Ульоа, 62), Варди.
Огоҳлантиришлар: Борини (21), Фукс (30).

Кўпроқ янгиликлар