«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 33-турида «Вест Ҳэм»га қарши ўтказилган ва 3:3 ҳисобида якунланган сафар учрашувидан кейин таассуротларини билдириб ўтди.

«Биз ҳисоб 2:3 бўлиб турганида характер намойиш этдик ва жамоавий руҳимизни кўрсатдик. Кейинги 20 дақиқаликда 2 жамоа ҳам ғалабани ўз томонига оғдириш имкониятига эга бўлганди.

Афсус футболчиларим Кэрроллга қарши ўйнай олишмади. Лекин мен уларни айблаш учун бу ерда эмасман. Биз ўтказиб юборилган голлардан афсусдамиз, айниқса танаффусга чиқиш арафасида рақиб ҳисобни тенглаштиргани ёмон бўлди.

Бизда чемпионлик учун имконият борми? Буни айтолмайман. Биз бугун ўз олдимизга қўйилган вазифани қийинлаштирдик», – дейди Венгер.

Эндиликда «Арсенал» жамоаси чемпионат пешқадами «Лестер»дан 10 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда жойлашган.