Қизиқчи Аваз Охун “Ҳуқуқ оламида” газетасига берган интервьюсида ўзини машҳур сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг шогирди бўлмаганлигини айтиб ўтди.

Жумладан “Сизни марҳум санъаткор Ҳожибой Тожибоевга ўхшатишади. Ростдан ҳам у кишининг шогирди бўлганмисиз?”, деган саволига Аваз Охун қуйидагича жавоб қайтарган:

— Раҳматли Ҳожибой аканинг ёнида шогирд бўлиб юрмаганман. Концертларига кирардим, у кишига ҳавас қилардим. 2003 йилги концертида чиқиш қилганман. Саҳнада дуо қилган.

Машҳур санъаткоримизга ўзим билмаган ҳолда беихтиёр ўхшаб қолдим. Атайлаб қилсам ўхшамайди. Бизни ўхшатишларига сабаб, устознинг йўналиши, ўзига хос мактаби бор эди. Яъни халқнинг ўзидан олиб, ўзига берарди.

Ҳожибой ака “Бир актёр театри” йўналишида ижод қилган. Мен ҳам шу йўналишни танлаганман. Балки шунинг учун ўхшатишар.