33 турда «Сандерленд»ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этган «Лестер» жамоаси ҳисобидаги очколар сони 72тага етди.

Бу ўйиндан кейинроқ ўтказилган «Тоттенҳэм» - «Манчестер Юнайтед» учрашувида мезбонлар 3:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Натижада, манчестерликлар 53 очко билан бешинчи ўринда қолди ва амалда «Лестер» қолган турларда қандай натижалар қайд этилишидан қатъи назар кучли тўртликни тарк этмаслиги аниқ бўлди.

Эндиликда, «Лестер» кейинги мавсумда Англия номидан Европа чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоалардан бири бўлади. Бу жамоа тарихида ЕЧЛдаги илк иштирок ҳисобланади.