«Милан» бош мураббийи: «Агар «Ювентус»га эмас, бошқа жамоага қарши ўйнаганимизда ғалаба қилган бўлардик»

Спорт 10 Апрель 2016 373

«Милан» жамоаси бош мураббийи Синиша Михайлович Италия чемпионатининг 32 турида «Ювентус»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубият ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Мен натижадан хафаман, мағлубият учун ўйнамагандик. Футболчилардан бундан ортиғини сўрай олмайман ҳам.

«Милан»да муаммолар мавжуд, лекин ҳозирги ҳолатимизга омадсизлик ҳам сабаб бўлди.

Бугун биз фақат 3 очко учун эмас, жамоа шарафи учун ҳам ўйнагандик. Яна бир марта мухлислар ишончидан мосуво бўлишни истамагандик. Лекин биз мағлубиятни бош кўтарган ҳолда қабул қилишимиз мумкин, бугунги кунда «Ювентус» лигадаги барча жамоалардан бир бош устун.

Буффон 2та ёки 3та сэйв амалга оширди. Бу эса ўйин натижасида муҳим ўрин тутди. Биз шу руҳда давом этишимиз керак. Чунки, мавсум давомида бизда руҳият билан боғлиқ муаммолар кўп бўлди.

Туринликларга қарши ўйин эса бизга кейинги ўйинлар олдидан ишонч пайдо қилди. Бу жамоага қарши Италия Кубоги финалида ҳам ўйнашимиз керак. Агар бугунги ўйинимизни турнир жадвалининг бошқа қисмида турган жамоага қарши ўтказганимизда албатта ғалаба қозонган бўлардик», – дейди Михайлович.

Кўпроқ янгиликлар