Пакьяо ўзининг сўнгги жангида Брэдлини мағлуб этди

Спорт 10 Апрель 2016 406

8 вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик супербоксчи Мэнни Пакьяо ўрта вазн тоифасида WBO International чемпиони унвони учун америкалик Тимоти Брэдлини мағлуб этди. Бу ҳақда "Р-Спорт" нашри хабар бермоқда.

9 апрелда Лас-Вегасда бўлиб ўтган жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан филиппинлик чарм қўлқоп устаси фойдасига якунланди.

Рақиблар рингда учинчи бор тўқнашишди: 2012 йилда Брэдли, 2014 йил апрелида Пакьяонинг қўли баланд келган эди.

Брэдли билан навбатдаги жанг Пакьяонинг 2015 йил май ойида америкалик боксчи Флойд Мэйуэзердан мағлубиятидан кейинги биринчи жанги бўлди.

37 ёшли Пакьяо учун бу ғалаба 58-ғалаба бўлди. Боксчининг ҳисобида, шунингдек, 6 та мағлубият ва 2 та дуранг жанг бор. 32 ёшли Брэдли 33 та ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубиятдан кейин яна битта мағлубиятга учради.

Брэдли билан жанг Пакьяо учун профессионал рингдаги охирги жанг бўлди. Боксчи кейинги ҳаётини сиёсат билан боғламоқчи. Айни вақтда у Филиппин сенатига май ойида бўлиб ўтадиган сайловларга номзодини қўйган.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 15291 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 84996 Ўзбекистон
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 22234 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39212 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107298 Жамият
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 92 Жаҳон
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 237 Жаҳон
Facebook капиталлашуви биринчи марта 500 млрд доллардан ошди
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 1947 Жаҳон
Оқ уй: 150 йил аввал маълумотлар сизиб чиқиши айбдорлари осилган бўларди
22:31 942 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар