Саудия Арабистони чемпионатида футболга хос бўлмаган ҳодиса рўй берди. Расмийлар 21 тур доирасида "Ал-Шабоб" ва "Ал-Қодисия" ўйини вақтида мезбон жамоа дарвозабони Волид Абдулланинг сочини ислом динига хос эмас деб топишди.

Tunisia Today хабарига кўра, меҳмонларни мезбонларга дарвозабонининг соч турмаги ҳақорат каби туюлган шундан сўнг уларнинг талаби билан ўйин тўхтатилган. Жамоага 2 вариант таклиф қилинган: ёки дарвозабонни алмаштириш ёки унинг сочини тартибга келтириш. Мураббий эса иккинчи вариантни танлаган ва дарвозабоннинг сочини майдон четида текислашган.

Бу ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қилишган. "Ал-Шабоб" "Ал-Ҳилол"га қарши ўйнайди ва Волид Аблулла бу учрашувда иштирок этмайди.

Футболчиларнинг соч турмаклари бўйича Саудия Арабистони футбол федерацияси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўрнатилган янги тартибларга кўра, "футболчилар ва спортчиларнинг диний туйғуларни топташи мумкин бўлган, Ислом динига зид ҳисобланадиган соч турмаклари ва ташқи кўринишда бўлиши" тақиқланади.