Таниқли француз футболчиси Николя Анелька Чеченистонда меҳмон бўлди

Спорт 10 Апрель 2016 466

Ҳозирда Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" клубида ҳам футболчи, ҳам мураббий сифатида фаолиятини давом эттираётган таниқли француз футболчиси Николя Анелька Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров таклифи билан икки кун Чеченистонда меҳмон бўлди. Унинг сафари 9 апрелда якунига етди.   

2000 йилги Европа чемпиони учун Грознийда сермазмун сайёҳлик дастури уюштирилди. Дастлаб футболчи "Терек" клуби футболчилари билан учрашди, 9 апрелда эса Қодиров билан бирга қоидасиз жанглар бўйича Grand Prix Akhmat 2016 мусобақасига ташриф буюрди.  

"Мен Грознийда кўрган барча нарса – футбол, стадион жаҳон даражасида. Фикримча, бу ерда футболчилар ўз ишларини аъло даражада бажаришлари учун барча шароит яратилган. Мен аввал Россияга футболчи сифатида келганман, бу сафар эса меҳмон сифатида келдим. Чеченистонга бундай мавқеда келганимдан хурсандман ва барчасини яқиндан кўра олишим мумкин", деб маҳаллий матбуотга ўз таассуротлари ҳақида гапириб берди 37 ёшли футболчи. 

Николя ўз фуқаролигини ўзгартиришни истамасада, бироқ агар Россиядан ишлаш ҳақида таклиф тушса рад этмаслигини айтди.

"Россияда ишлаш, дейсизми? Агар бундай имконият пайдо бўлса, нима учун йўқ? Мен доимо ўз уқувим ва тажрибам билан бўлишишга тайёрман. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Сизларнинг юртингиз жуда гўзал. Бу ерга келишни барча дўстларимга тавсия қиламан", деб таъкидлаб ўтди Анелька.

Анелька ўз вақтида жаҳоннинг бир қатор номдор клублари – "Реал", "Ювентус", "Пари Сен-Жермен", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал" ва "Болтон"да тўп сурган.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6325 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16276 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13078 Жамият
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 26 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Россияда 3-қаватдан тушиб кетган 2 яшар ўзбекистонлик комада
23:07 764 Жамият
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1437 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 1959 Жамият
Путин: РФ миграция кодексини тузиш масаласини кўриб чиқиш мумкин
22:50 660 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар