«Ювентус» 9 апрель оқшомида А сериянинг 32 турида «Милан»га қарши сафар ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйинда ҳисоб мезбонлар вакили Алекс томонидан 18 дақиқада очилган, Марио Манжукич 27 дақиқада ҳисобни тенглаштирган, Поль Погба эса 65 дақиқада ғалаба голига муаллифлик қилган.

Шу тариқа, «Ювентус» Италия чемпионатидаги кетма-кет қайд этилган мағлубиятсиз ўйинлари сонини 22тага етказди. Айни вақтда туринликлар 76 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда ва энг яқин таъқибчилари бўлмиш «Наполи»ни (неаполликлар захирасида 1 ўйин бор) 9 очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда.

«Милан» эса 49 очко билан турнир жадвалининг олтинчи ўрнида бормоқда.