Американинг Юта штатида ит 91 метр баландликдан йиқилиб омон қолди, деб хабар берди CBS News. Воқеа Зайон миллий паркида содир бўлган.

Игл-Маунтинлик Макиннес оиласи бир ёшли Тоби исмли бобтейл билан сайр қилиб юришган. Бирданига ит ўзидан-ўзи қоядан сакраган.

Вашингтон округи шерифининг вакиллари сўзларига кўра, Тоби 46 метрга яқин баландликдан йиқилган, кейин эса шундай баландликдаги тоғ ёнбағридан думалаб тушган.
Ит бош, мия ва кўз қисмидан жароҳат олган. Шунингдек, кўп жойи шилинган.

Ветеринар Келли Хьюстон сўзларига кўра, унинг ишлаш тарихида олти метр баландликдан тушиб ҳалок бўлган беморлари бўлган. Унинг айтишича, Тобининг тирик қолганини мўжиза деб атаса ҳам бўлади.