Sky News нашрининг хабар беришича Ҳолливудда "Тахт ўйинлари" сериалининг янги мавсуми премьераси бўлиб ўтди. Қизил йўлакчада лойиҳанинг кўплаб юлдузлари намоён бўлишган.

Тадбирга актриса Софи Тернер (Санса Старк) ташриф буюрди. У бу мавсумда сценарийнинг фақат ўзига тегишли жойларини ўқиганини тан олди.

"Бу ўқишга эринганимдан эмас, балки сериални мухлис сифатида томоша қилишни хоҳлаганимдан", - деб ойдинлик киритди Тернер.

Актёр Эйдан Гиллен (Петир Бейлиш) айтганидек, "Тахт ўйинлари" поп-маданиятнинг феноменига айланди ва у ана шу лойиҳанинг бир бўлаги эканлигидан бахтиёрлигини билдирди.

"Агар сериал у қадар яхши бўлмаганида, мухлислар кўчаларда навбатга турмас эдилар, журналистлар ҳам премьерага келишмасди", - дейди актёр Жонатан Прайс (Юқори септон).