Комик актёр Жим Керри нью-йорклик официант қизга 225 доллар чойчақа қолдирди.

Ўтган дам олиш кунларида актёр дўстлари билан Митпэкинг ҳудудидаги овқатланиш жойига келади. Кечки овқат 151 долларни ташкил этди. Керри эса бу суммага яна 225 доллар қўшимча пул қолдирган.

Март ойида актриса Эми Шумер ҳам 77 долларлик ҳисоб учун минг доллар пулни чойчақа сифатида берганди.