2016 йил 6 апрель куни Facebook Live видеосервисининг бутун жаҳон трансляцияси вақтида ижтимоий тармоқ раҳбари Марк Цукерберг Facebook мобиль дастурининг компания учун чиқарилган ва кўпроқ функцияларга эга бўлган русумини кўрсатди.

Видеода раҳбар бу дастурнинг компания ходимлари фойдаланиши учун яратилган – “сариқ” русум эканлигини тушинтириб берди. У ҳар хил функцияларни тест қилиш учун мўлжалланган бўлиб, фақатгина компания ходимлари томонидан фойдаланилади.

Бу русум янги ёзмаларни киритишни осонлаштирувчи яхшиланган интерфейсга эга экан.

“Нима ҳақида ўйлаяпсиз?” ойначаси ҳар доим очиқ бўлиб, матн киритишга ҳар доим тайёр туради. Унинг устига босилганда бир неча ҳаракатларни ўз ичига олган меню пайдо бўлади. Менюдаги вариантларнинг бирида эслатма ёзиш, фотосуратни юклаш ёки тўғридан-тўғри трансляцияни ишга тушириш мавжуд.

Шуниси маълум бўлдики, Facebook янги дизайнни икки ой олдин ишга туширган бўлиб, лекин бу ҳамма фойдаланувчилар учун мўлжалланмаган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, редизайн фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқда кўпроқ маълумотларни юклашга даъват этиш мақсадида амалга оширилган.

Бундан ташқари, компания ходимларининг Facebook мобиль дастурига қўшиқ композицияси, GIF- суратни ва слайд-шоуни юклаш функцияси ҳам қўшилган. Ҳозирги кунда GIF- суратни ижтимоий тармоқга юклаш мумкин, лекин унинг учун алоҳида тугма мавжуд эмас.