«Барселона» жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано Испания чемпионатининг 32 турида «Реал Сосьедад» клубидан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз жамоадошлари тушкунликка тушмасликка чақирди.

«Ҳозир биз ўзимизни ҳамишагидан кўра кўпроқ хотиржам сезиб, ўзимизга бўлган ишонч билан ҳаракат қилишимиз лозим. Биз барча турнирларда фаворитмиз ва буни ҳеч ким унутмаслиги керак», — дея аргентиналик футболчининг сўзларини келтиради Sport нашри.

Айни вақтда каталонияликлар жамоаси Испания чемпионатида 76 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринда бораётган «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ҳисобида мос равишда 73 ва 72тадан очко мавжуд.