Москвада 11 апрель куни Россия Федерациясининг халқ артисти Альберт Филозов 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақида "Замонавий пьеса мактаби" театри вакиллари хабар беришган.

Охирги марта Филозов саҳнага 27 март куни "Город" ("Шаҳар") спектаклида саҳнага чиққан.

Театрнинг матбуот хизмати "Альберт Леонидович бугун эрталаб ҳаётдан кўз юмди, аввалдан оғир касал бўлган. Ремиссия даври бўлди, аммо афсуски Филозов касалликни енга олмади, охирги икки ҳафта унинг аҳволи кескин ёмонлашди", дея хабар берган.

Альберт Филозов кинода юздан ортиқ роллар ижро этган. Жумладан, "Мерри Поппинс, хайр!", "Васса", "Теҳрон 43", "Бечора Настя" кабилар.