Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал АПЛ 33-тур доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши учрашувда (0:3) учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин иккала жамоанинг олдига қўйган мақсадларини солиштириб ўтди.

«Агар барчасини тарозига солиб кўрадиган бўлсак, биз ҳамон олдиндамиз. Катта жамоаларнинг чорлови ҳам катта бўлади.

Мен «Тоттенҳэм» билан шартнома имзолашни истагандим ва Дэниэл Леви ҳам буни яхши билади. Аммо «Манчестер Юнайтед»да чорлов катта бўлган ва умуман ҳар доим уларнинг чорлови катта бўлиши ҳам керак.

«Тоттенҳэм»дагилар мени маъзур тутишсин, аммо «Манчестер Юнайтед» клуб сифатида ҳар доим лондонликлардан устун бўлиб келишган. Сиз бугунги натижадан илҳомланиб бу каби саволларни беришингиз мумкин. Аммо бугунги мағлубиятимиз бунда муҳим аҳамият касб эмайди, деб ўйлайман», – дейди ван Гаал.