Ёқилган телефонлар нима учун учувчиларнинг асабига тегишини сабаби топилди

Жаҳон 11 Апрель 2016 474

Парвоз вақтида ўз телефонингизни сигнал қабул қилиш режимига қўйишингиз учувчиларга ўз ишларини қулайлик билан амалга ошира олмасликка олиб келади, дейди The Independent нашри. Мураккаб авиацион тизимнинг ишлаш жараёнида тўсиқлар пайдо бўлади. Учувчиларнинг олдида телефон қўнғироғи амалга оширилгач, уларнинг қулоқчинларида шовқинлик пайдо бўлади.

Бундай вазиятлар камдан-кам ҳолларда учрайди, дейди нашр. 50 марта парвоз уюштирилганда учувчилар бундай шовқинни бир ёки икки маротаба эшитишлари мумкин. Одатда бундай қоидага риоя қилмаслик йўловчиларнинг эътиборсизлиги ёки унутиши сабаб бўлади.

Аммо бир ҳил вазиятларда жиддий муаммолар ҳам келиб чиқади. Парвозларнинг бирида мобиль телефони самолёт ва диспетчер ўртасидаги радиосигналнинг узулишига сабаб бўлган. Бу ҳолат нафақат хавфли вазиятни келтириб чиқарган, балки бортда бўлган йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига кўйган. Шундай қилиб, мобиль қурилманинг ишлаши самолёт учун катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. Бундай вазиятларда қоидаларга риоя этиб, хавфли вазиятларни олдини олган афзалроқ деб ўйлаймиз.

Баъзи авиакомпаниялар ўта муҳим вазиятларда боғланиш учун маълум бир тўлов эвазига смс-хабарлар юбориш ёки қўнғироқни амалга ошириш хизматларини тақдим этишади.

Кўпроқ янгиликлар