Audi A8 автомобили 6 эшикли лимузинга айлантирилди

Технология 12 Апрель 2016 717

Audi компанияси A8 флагман седанининг ноёб версияси – 6 эшикли лимузин L ни чиқарди. Машина ягона нусхада немис компаниясининг европалик мижозининг буюртмаси билан тайёрланди.

Ҳашаматли автомобилни яратиш учун бир йилдан кўпроқ вақт кетди. Мутахассислар машинага 2 та қўшимча эшикни ўрнатиш учун машинанинг ён томонлари ва марказий туннелни экструдирланган алюминийдан ясалган секциялардан фойдаланиб чўзишларига тўғри келди.

Бундан ташқари, кузовнинг олд стойкалари қайта ишланди, том конструкцияси кучайтирилди, йўловчилар бўлмаси ва юкхона ўртасида қўшимча иккита тўсиқ ўрнатилди. Машина 2,4 метрлик панорамали ойна билан жиҳозланди.

Машинанинг ғилдираклар базаси 1,09 метрга узайтирилиб, 4,22 метрни ташкил қилди, автомобилнинг узунлиги эса 5,26 метрдан 6,36 метргача узайтирилди. Машина оғирлиги 2418 кг ни ташкил қилди.

Машинанинг ичида электрик созланувчи, чарм билан қопланган 6 та алоҳида ўриндиқ ўрнатилди. Марказий консоль учинчи қаторгача узайтирилди, бу салоннинг орқа қисмида мультимедиа мажмуаси дисплейи, музлатгич ва климат-контрол панелини ўрнатишга имкон берди.

Лимузин 3 литрли бензинли, 310 от кучига эга двигатель билан жиҳозланди. Мотор 8 поғонали "автоматик" узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди. Янги машина 100 км/соат тезликка 7,1 сонияда тезлаша олади, максимал тезлиги эса 250 км/соат билан чегараланган.

Лимузин S8 седанининг кучайтирилган тормоз механизмлари ҳамда махсус 19 дюймли енгил қотишмали ғилдирак дисклари олди. Бош ёруғлик фаралари ва орқа чироқларга қонун бўйича бундай автомобиллар учун талаб қилинадиган қўшимча сигналлар ўрнатилди.

Autofil нашри маълумотларига кўра, лимузин Норвегия қироли Харальд V учун унинг тахтга ўтиришининг 25 йиллик юбилейи муносабати билан тайёрланди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар