Португалия прокуратураси 2015 йили "Бенфика" жамоаси мухлисларидан бирини калтаклаган полициячига 10 йиллик қамоқ жазоси ҳукми чиқаришни сўраган. Бу ҳақда The Guardian хабар ёзган.

2015 йилнинг майида "Бенфика" жамоаси "Витория" жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагач, Португалия чемпионлигига эришганди. Ўйиндан кейин стадион яқинида полиция зобити (исми маълум қилинмаган) "Бенфика"нинг 43 ёшли мухлиси, тадбиркор Жозе Магальяйншага 9 ва 13 ёшли болалари кўз ўнгида куч ишлатган ҳамда уни калтаклаган. Ўша вақтда ота ўғилларидан бирини ҳимоя қилишга киришганда полициячи унинг юзига бир неча марта зарба берган.

Хабарда айтилишича, бу зўравон полициячига жарима қўлланиши ҳам мумкин. Суд ҳукми эълон қилинадиган куни аниқ айтилмаган.