Британиялик Дэвид Оранж "ҳақиқий" Том ва Жеррини суратга олди, деб хабар бермоқда Mail Online нашри.

Илфорд шаҳрида яшовчи Оранж ўзининг Одри лақабли мушугининг сичқонга ов қилаётганини суратга олди. Газета олинган суратни "Том ва Жерри" мультфильмидаги мушук ва сичқон билан қиёслади ва суратни "мультфильмга хос ажабтовур лаҳза" деб атади. Маълумки, бу мультфильмда Том лақабли мушук Жерри лақабли сичқончани тақиб қилади.

Одри ва унинг "қурбони"нинг қарама-қаршилиги мультфильмдаги каби сичқоннинг фойдасига ҳал бўлди. Мушук сичқонни уйга олиб келди, сўнгра унинг ортидан ошхонада 2 соат қувлаб юрди. Сичқонни тутишда шунингдек Сэм лақабли спаниель зотидаги ит ҳам "қатнашди". Бироқ сичқон иккала тақибчисидан ҳам қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Оранжнинг айтишича, сичқонни озодликка қўйиб юбориш учун унинг ўзи уни тутмоқчи бўлган, бироқ сичқон жуда чаққон бўлиб чиқди.