Бухорода теннис бўйича халқаро “Фьючерс” турнири бошланди

Спорт 12 Апрель 2016 483

Бухорода Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимидан жой олган эркаклар ўртасидаги “Фьючерс” турнири бошланди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Турнирда Ўзбекистон, Беларусь, Болгария, Россия, Қозоғистон, Чехия, Хитой Тайпейи, Сербия, Греция, Грузия, Швейцария, Босния-Герцеговина ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқда.

Якшанба ва душанба кунлари 32 нафар ракеткачи иштирокидаги саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Унда маҳоратда устун келган саккиз нафар спортчи мусобақанинг асосий тўридан ўрин олган 24 нафар теннисчи сафига қўшилди.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини асосий тўрда 6 нафар теннисчи ҳимоя қилмоқда. Яккалик ва жуфтлик мусобақаларидан иборат халқаро турнир 16 апрелга қадар давом этади.

Кўпроқ янгиликлар