Фернандиньо: «ЕЧЛ ярим финалига чиқиш «Манчестер Сити» учун жуда муҳим»

Спорт 12 Апрель 2016 491

«Манчестер Сити» жамоаси яримҳимоячиси Фернандиньо Европа чемпионлар лигасининг чорак финалида «ПСЖ» жамоасига қарши кечадиган баҳс олдидан ўз жамоасининг бу турнирдаги иштироки ҳақида гапириб, инглиз жамоаларининг ЕЧЛда муваффақиятсизликка учраши борасида фикрларини билдириб ўтди.

«Чемпионлар лигаси яримфиналига чиқиш «Манчестер Сити» футболчилари учун кўп нарсани англатади. Ахир бу мавсум биз учун жуда оғир кечди ва бизда кўплаб жароҳатлар бўлди.

Биз бутун ой давомида бир хил таркиб билан ўйнашимизга тўғри келган вақтлар бўлди. АПЛдаги ўйинлар ўта шиддатли ва жамоалар тиғиз график туфайли кўп куч сарфлашади. Бу эса жамоаларнинг барча фронтларда муваффақиятли иштирок этишига йўл бермайди.

«ПСЖ»га қарши ўйин биз учун ўта муҳим. Жамоани Abu Dhabi Group сотиб олганидан буён ЕЧЛда яхши иштирок этиш, финалга чиқиш ва совринни қўлга киритиш вазифалари қўйиб келинади. Вақт ўтмоқда, бу сафар бизда бош мақсадни амалга ошириш учун яхши имконият юзага келган», — дейди футболчи.

Кўпроқ янгиликлар