Лука Модрич: «Вольфсбург»ни енгиш бизнинг бурчимиз

Спорт 12 Апрель 2016 579

«Реал» жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ЕЧЛ чорак финалида «Вольфсбург»га қарши кечадиган жавоб баҳси (биринчи учрашувда 0:2 ҳисоби қайд этилган) олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жамоанинг кийим алмаштириш хонасидаги муҳит ажойиб. Бизда талантли футболчилар йиғилган. Бу ўйин арафасида биз мухлислар қўллаб-қувватлаши остида камбэк амалга оширишимиз мумкин. Улар биз билан эканига ишончимиз комил. Бу ҳозир биз ўйлаётган ягона нарса. Ўйин осон кечмайди, ахир биринчи ўйин шуни кўрсатдики, рақиб яхшигина кучга эга. Лекин биз вазиятни ўзгартириб, ютуқни ўз томонимизга оғдира оламиз. Биз майдонда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

Хатоларга йўл қўймаслигимиз, биринчи дақиқадан бошлаб шиддат билан ҳаракатланишимиз керак.

Мухлисларга хитоб
Бизни биринчи дақиқадан бошлаб ўзларингизнинг энг яхши усулларингиз билан қўллаб-қувватланг. Биз ҳам ўзимиз томонидан ғалаба учун барча ишни қиламиз. Албатта, барчаси яхши бўлади.

Жамоавий ўйин ҳақида
Бирга ҳужумга ўтиб, бирга ҳимояланишимиз керак. Ўйин давомида ўз кучимизни тенг тақсимлашимиз ва совуққонлик билан аниқ ҳаракатлар амалга оширишимиз керак. Бу омаднинг кафолатидир. Биз 5-10 дақиқа ичида барчасини ҳал қилишга интилиб, шошмаслигимиз керак. Бизда ўйин давомида кўплаб имкониятлар бўлишига ишонаман.

Пенальтилар серияси эҳтимоли ҳақида
Биз пенальтилар серияси ҳақида ўйламаяпмиз. Барчасини асосий вақтда ҳал қилмоқчимиз. Лекин пенальтилар сериясида қатнашишга тўғри келса, бунга ҳам тайёрмиз.

Кейлор Навас ва Каземиро ҳақида
Кейлор бутун мавсум давомида яхши таассурот қолдирмоқда. Умид қиламанки, у мавсум охирига қадар юқори савияли ўйинини намойиш қилишда давом этади. Эртага биз унинг ёрдамига умид қиламиз. Каземиро ҳам мавсум бошидан буён ишончли ўйин кўрсатмоқда ва у шу руҳда давом этиши керак. У жамоадаги барчага ўзининг меҳнаткашлиги билан ўрнак бўлиши мумкин. У жамоага кўп нарса беради.

Ўзи ҳақида
Мен бу ўйин арафасидаги масъулиятимни яхши ҳис қилиб турибман. Масъулиятни бутун жамоа ҳис қилиши керак. Жамоа бир бутун бўлиб ҳаракат қилса исталган натижага эришиш мумкин. Бир футболчи барчасини ҳал қила олмайди.

"Сантьяго Бернабеу"даги муваффақиятли серия ҳақида
Ўз уйимизда ўзимизга кўпроқ ишонч билан ўйнаймиз. Биз Европадаги энг совриндор жамоалардан биримиз ва бу жамоа аъзоси бўлиш бизни бор кучимизни майдонга ташлашга ундайди. Биз финалга чиқишни истаймиз. Бунинг учун, аввало бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Бу ўйинда ғалаба қозониш бизнинг бурчимиз.

Биринчи ўйин ҳақида
Биз биринчи ўйинни кўриб, таҳлил қилиб чиқдик. Биз олдинга қарашимиз ва ўтган ўйиндаги хатоларни такрорламаслигимиз керак.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 5684 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 14915 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 11953 Жамият
Ёмон натижалари сабаб Африкадаги терма жамоалардан бири тарқатиб юборилди
21:20 0 Спорт
Дайжест: GM Uzbekistan раддияси, саратонга чалинган Маккейн, қиролнинг қаҳрига йўлиққан шаҳзода ва куннинг бошқа хабарлари
21:10 305 Жаҳон
«Монако» Мбаппени аврамоқчи бўлаётган клублар устидан ФИФАга арз қилади
21:00 169 Спорт
Йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент шаҳрида 51 кгдан ортиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди
20:40 301 Жамият
Кувайт Эрон элчисига мамлакатни тарк этиш учун 48 кун муҳлат берди
20:26 1239 Жаҳон
Эрдўған: Ал-Ақсанинг ҳимояси бутун ислом дунёси учун катта аҳамиятга эга
20:24 1434 Жаҳон
Ангрендаги хонадонлардан бирида ёнғин юз берди, фуқаролар қутқариб қолинди
20:20 608 Жамият
Кўпроқ янгиликлар