«Палермо» мавсум давомида саккизинчи мураббийни истеъфога чиқарди

Спорт 12 Апрель 2016 439

Вальтер Новеллино «Палермо» жамоаси бош мураббийлигидан кетгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Мен ўз лавозимимдан озод этилганимни маълум қиламан. Айтишим мумкинки, раҳбариятнинг бу қароридан жуда хафаман ва чуқур қайғудаман. Футболчиларга ва мухлисларга ўтган вақт давомидаги ҳамкорлик учун раҳмат», — дея Новеллинонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Унинг «Лацио»га қарши 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйини «Палермо» бош мураббийлигидаги охирги ўйини бўлиб қолди.

«Палермо» айни вақтда, 32 тур ўйинларидан кейин 28 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 18 ўринда турибди.

Қайд этиш керакки, Новеллино «Палермо» президенти Маурицио Дзампарини томонидан мавсум давомида ишдан бўшатилган саккизинчи мураббий бўлди. Жузеппе Якини 2 марта ишга тайинланиб, 2 марта бўшатилди. Давиде Баллардини билан ҳам шундай ҳолат кузатилди. Сициялияликлар жамоасида мавсум давомида шунингдек, Фабио Вивиани, Гильермо Скелотто, Жованни Тедеско ва Жованни Боси каби мутахассислар ҳам бош мураббий сифатида ишлади.

Улардан бири, Жованни Боси лавозимга тайинланганидан 5 кун ўтиб ишдан бўшатилди.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6353 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16343 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13130 Жамият
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
Олимлар Альцгеймер касаллигига чалинган инсонлар миясида бактерия изларини топишди
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 169 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1878 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 2363 Жамият
Кўпроқ янгиликлар