«Лестер» жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери ўз шогирдларининг Англия чемпионатида ўтказилган кейинги 5 та турдаги ўйинларидан кўнгли тўлмаганини маълум қилди.

Ўтган турларда жамоа «Уотфорд», «Ньюкасл», «Кристал Пэлас» ва «Саутгемптон» жамоаларини 1:0 ҳисобларида мағлуб этди. Фақат «Сандерленд»га қарши ўйинда 2та гол урилди.

«Жамоа ҳали ҳеч нарсага эришгани йўқ. Биз фақат ЕЧЛнинг квалификация босқичида ўйнаш учун йўлланма берувчи ўринда турибди.

Қолаверса, кейинги 5та ўйинимизда жуда ёмон ўйнадик. «Тоттенҳэм» эса бизни таъқиб қилмоқда. Шунинг учун, бўшашишга ҳаққимиз йўқ», дейди мураббий  Gazzetta dello Sport нашри орқали.

33 турдан кейин «Лестер» «Тоттенҳэм»ни 7 очко ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринда бормоқда.