Саудиялик қизча арғимчоқ учиш вақтида арқонга ўралиб ҳалок бўлди

Жамият 12 Апрель 2016 1462

Саудиялик қизча уйида арғимчоқ учаётиб, арқонга ўралиб қолди ва бўғилиб, жон берди. Бу ҳақида Emirates 24/7 нашри хабар қилган.

Қиз ўзининг Жанубий Асир провинциясидаги уйида боғда арғимчоқ учаётган бўлган ва бирдан мувозанатини йўқотган.

Арғимчоқдан қулаётиб унинг бўйни арқонлар орасида қолиб кетади. Қариндошлари уни арқонга осилиб ётган ҳолида топишган.

Қизнинг аниқ ёши кўрсатилмаган.

Кўпроқ янгиликлар