Шукер: «Реал» ЕЧЛ финалида «Барселона» ёки «Бавария»га қарши ўйнайди

Спорт 12 Апрель 2016 506

«Реал» жамоасининг собиқ ҳужумчиси Давор Шукер мадридликларнинг «Вольфсбург» тўсиғидан ўтиб, яримфиналга, ундан кейин ЕЧЛ финалига чиқишга етарли даражада салоҳиятлилиги ҳақида гапирди.

«Реал» «Барселона»га қарши жуда яхши ўйин намойиш этди, «Вольфсбург»га қарши ўйин арафасида эса футболчилар бироз бўшашишди. Немислар ҳамиша хавфли рақиб бўлишган. Қачонки Чемпионлар лигаси мадҳиясини эшитар экансан, қаршингда Европанинг энг кучли жамоаси «Реал» турган бўлса, барибир ҳеч нарса йўқотмаслигинга амин ҳолда ўйнайсан ва ғалабага эришишинг мумкин.

«Вольфсбург» билан ўйинда нималар рўй бериши мумкин. Агар «Реал» жамоавий ўйинни яхши ташкил қила олса, ўзи кўзлаган мақсадга эриша олади. Шу руҳда давом этса, «Реал» финалга ҳам чиқиб, финалда «Барселона» ёки «Бавария» билан тўқнаш келиши мумкин. Бу 3 жамоа ҳозир Европадаги энг кучли жамоалардир», — дея Шукернинг сўзларини келтиради Cadena Cope.

«Реал» ва «Вольфсбург» ўртасидаги жавоб учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Бир ҳафта олдинги биринчи учрашувда германияликлар 2:0 ҳисобида устун келишганди.

Кўпроқ янгиликлар