«ПСЖ» жамоаси ҳимоячиси Тиаго Силва ЕЧЛнинг чорак финалида Англиянинг «Манчестер Сити»га қарши жавоб ўйини арафасида журналистларга интервью берган.

У интервьюсида ўз жамоадоши Златан Ибраҳимовичга инглиз жамоаларидан қизиқиш борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирган.

«У менинг дўстим. У ўзининг 34 ёшида ҳам фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Бу дунёда қиёси йўқ футболчи. Албатта, мен унинг жамоада қолишини истайман. Мен жамоамизни усиз тасаввур эта олмайман.

Унга Англиядаги бир қатор жамоалардан таклифлар борлигини биламан, АПЛ дунёнинг энг яхши ва кучли лигаси. Лекин менимча, ҳозир АПЛда «ПСЖ» даражасидаги жамоа йўқ.

Менимча, у Англиядаги жамоалардан бирига ўтса, орқага қадам ташлаган бўлади», – дейди Тиаго Силва.