Англия профессионал футболчилар ассоциацияси АПЛда мавсумнинг энг яхшилари бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар футболчилар рўйхатига 6 нафар футболчи курган ва уларнинг ярми «Лестер» вакилларидир: Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Месут Ўзил («Арсенал»), Димитри Пайе («Вест Ҳэм»), Жейми Варди, Риёд Маҳрез, Нголо Канте (барчаси – «Лестер»).

Шунингдек, мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси сифатида тақдирланиш учун 6 даъвогар аниқланган: Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Жек Батленд («Сток Сити»), Деле Алли, Ҳарри Кейн (иккиси – «Тоттенҳэм»), Росс Баркли ва Ромелу Лукаку (иккиси – «Эвертон»).

Маълумот учун, бу футболчилар АПЛ жамоалари мураббийлари ва сардорлари орасида ўтказилган сўровнома орқали аниқланган.