«Астон Вилла» жорий мавсум якунида йил давомида жамоанинг энг яхшиси бўлган футболчисини аниқлаш ва уни тақдирлаш анъанасидан воз кечди.

Бу қарорга жамоа мавсум якунида АПЛни тарк этиши деярли ойдинлашгани сабаб бўлади.

«Ўйлайманки, мухлисларимиз вазиятни яхши тушунишади», – деган клуб вакили.

«Астон Вилла» кейинги турда «Норвич» жамоаси «Сандерленд»га қарши ўйинда ютқазмаса, ўзининг қолган 5 турда қандай натижалар кўрсатишидан қатъи назар чемпионшипга тушиб кетади.