Мадриднинг "Реал" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Вольфсбург” футболчиларини ўз майдонида қабул қилди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Карвахалнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Роналду ортиқча қийинчиликсиз дарвоза тўрига киритди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай "Реал" бурчак зарбаси ишлаб олди. Крооснинг ошириб берган тўпини яна ўша тиниб-тинчимас Роналду боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни - 2:0 кўринишига келтирди. Ўйин тугашига 13 дақиқа қолганида Криштиану Роналду жарима зарбасини қойилмақом бажарди. Тўп жонли девор орасидан ўтиб, дарвоза бурчагига кириб кетди. Икки ўйин натижасига кўра "Реал" Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Реал" – "Вольфсбург" 3:0 (Биринчи ўйин - 0:2)
Голлар: Роналду 16, 17, 76.
Огоҳлантириш: Максимилиан Арнольд 45+2, Луис Густаво 76, Роналду 80, Виейринья 90.

"Реал"- Навас, Карвахаль, Рамос, Пепе, Марсело, Модрич (Варан 90+2), Каземиро, Кроос, Бейл, Бензема (Хесе 84), Роналду.

"Вольфсбург"- Бенальо, Виейринья, Налдо, Данте, Родригес, Гилявоги (Бас Дост 80), Густаво, Энрике (Калиджури 72), Арнольд, Дракслер (Макс Крузе 32), Шюррле.

Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Европа чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинида "ПСЖ"га қарши ўз майдонида баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида "Манчестер Сити" 11 метрлик жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо Агуэро бундай имкониятдан унумли фойдалана олмади. Жамоалар танаффусга дуранг натижа билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ниҳоят Де Брюйне ҳисобни очди - 1:0. Учрашув шу ҳисобда якунланди. Икки ўйин натижасига кўра "Манчестер Сити" жамоаси Европа чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. Чорак финал. Жавоб учрашуви.

"Манчестер Сити" - "ПСЖ" 1:0 (Биринчи ўйин - 2:2)
Гол: Де Брюйне 76.
Огоҳлантиришлар: Кевин Трапп 29, Пасторе 67, Ван дер Виль 68, Фернандиньо 72.

"Манчестер Сити": Жо Харт, Бакари Санья, Элакиум Мангала, Николас Отаменди, Гаэль Клиши, Фернандо, Фернандиньо, Хесус Навас, Давид Силва (Фабиан Делф 84), Кевин Де Брюйне (Яя Туре 88), Серхио Агуэро (Ихеаначо 90+3).

"ПСЖ": Кевин Трапп, Тиаго Сильва, Маркиньос, Максвелл, Серж Орье (Пасторе 61), Ван дер Виль, Адриен Рабио, Тиаго Мотта (Лукас Моура 44), Ди Мария, Эдинсон Кавани, Златан Ибраҳимович.