Оклендда футбол тарихидаги энг қақшатқич ўйин бўлиб ўтди. Океания чемпионлар лигаси доирасида Самоа оролларининг “Киви” ва Фижи оролларининг “Нади” жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўйинда “Нади” жамоаси икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрай бошлади. Клуб бош мураббийининг захирасида эса уч футболчи бор эди холос. Мураббий Уэйсек Табакавани майдонга туширади. Аммо у кўп ўтмай қизил карточка олиб майдондан четлаштирилади. 

Ҳисоб олдингидек қолади, аммо “Нади” мағлубиятни тан олишни истамайди. Фижиликлар ҳужумчиси Вирети Диксон ҳам қизил карточка олиб майдондан чиқиб кетади. Ўйин тугашига етти дақиқа қолади, жамоа 3:1 ҳисобида мағлубиятга учрамоқда. Барчаси тугагандек...

Ўйин тугашига уч дақиқа қолганда Аниш Кем ҳисобни қисқартиради — 3:2. Ўйинчи очиқдан очиқ вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб гол уради ва бу гол ҳисобга олинади. Натижа 3:3. Қўшимча дақиқалар бошланади.

Хуллас ўйинчиларнинг қўполлиги ва ҳакамларнинг қўполлиги оқибатида жамоалар саккиз кишига саккиз киши қолиб ўйинни давом эттиришади.