«Атлетико» жамоаси яримҳимоячиси Габи Европа чемпионлар лигасининг «Барселона»га қарши кечадиган жавоб учрашуви олдидан матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Мессига қарши ўйинга тайёрланиш қийин. У майдоннинг исталган қисмида ўзи учун вазият ярата олади. Лекин «Атлетико» «Барселона»нинг бутун таркибига ҳам қарши тайёрланган.
Биз бундай ўйинда аввало ўз ҳиссиётларимизни тия олишимиз керак бўлади. Биз айнан шундай қиламиз.

Карраско бизнинг сафимизга келиб қўшилганида унинг ўйини нисбатан барқарор эмасди. Янник жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиш учун қаттиқ тиришди. Энди бу футболчи жамоада алоҳида ўринга эга.

Торрес бугун ўйнай олмайди, лекин«Атлетико» ҳамиша бундай ҳолатларни енгиб ўтган. Ўз вақтида биз Годинсиз ёки Костасиз кўп ўйинларни ўтказиб, уларнинг йўқлигини билдирмасликни уддалагандик», – дейди хавбек.

«Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги жавоб учрашуви бугун, Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади. Жамоаларнинг биринчи учрашуви каталонияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.