Ибраҳимович «ПСЖ»нинг ЕЧЛни тарк этишига мураббийнинг янги тактикаси сабаб бўлганини айтди

Спорт 13 Апрель 2016 408

«ПСЖ» клуби етакчиси Златан Ибраҳимович жамоасининг ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинида «Манчестер Сити»га 0:1 ҳисобида учралган мағлубиятидан кейин жамоа бош мураббийи Лоран Блан томонига эътирозларини билдириб ўтди.

«Биринчи таймда биз янги тактикада ўйнадик. Биз бундай тактикани синовдан ўтказмасдан ўйиннинг ўзида қўллашимизга тўғри келди. Лекин бўлганчи бўлиб бўлди. Агар бу тактика фойда берганида, ҳеч ким ҳеч нарса демасди. Энди эса одамлар ўйинни рақибга бой берганимиз ҳақида гапиришади.

Иккинчи бўлимда нисбатан яхши ўйин кўрсатдик. Чунки, аввалги тактикага қайтгандик.

Мен ўз жамоамни «Манчестер Сити»дан кучлироқ деб биламан. Лекин амалда, икки ўйинда ҳам ютқаздик. Шундай экан, кейинги босқичда уларда омад тилаб қоламан», — дейди Ибраҳимович.

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 6353 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 16343 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 13130 Жамият
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
Олимлар Альцгеймер касаллигига чалинган инсонлар миясида бактерия изларини топишди
Илҳом Алиев озарбойжонлик 133 нафар журналистга квартира совға қилди
23:23 169 Жаҳон
Google Халқаро космик станция бўйлаб виртуал саёҳат ташкил этди
Президентнинг Давлат маслаҳатчиси қашқадарёлик уюшмаган ёшлар муаммоси билан қизиқди
Жиззахда Сайёра Рашидова отасининг бюстини очиб берди
22:58 1878 Жамият
Россияда яшовчи ўзбекистонлик хотинини уриб ўлдирди
22:54 2363 Жамият
Кўпроқ янгиликлар