Кобулда Алишер Навоийнинг 575 йиллик юбилейи нишонланди

Жамият 13 Апрель 2016 570

11 апрель куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида мамлакат президенти Ашраф Ғани Аҳмадзайнинг "Арг" номли саройида атоқли шоир, олим ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги муносабати билан халқаро симпозиум ташкил этилди. Бу ҳақда Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ) хабар тарқатган.

Симпозиумда сиёсат оламининг юқори мартабали намоёндалари, Навоий ижодий меросини ўрганиб келаётган бир қатор олимлар иштирок этган.

Тадбирда Ашраф Ғани Аҳмадзай чиқиш қилган ва ушбу сана муносабати билан Алишер Навоий шарафига янги расмий давлат мукофоти таъсис этилиши тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилган.

"Адолатга йўлни Навоий каби буюк шахслар очишади. Бизнинг ҳукумат сифатидаги мақсадимиз Навоий ўз ҳаёти давомида қарор топтиришга эришган одил ҳукмдорликни жорий қилишдик. Бурчимиз эса эски илм-фан ҳамда маданият вакилларининг китоб ва мақолаларидан тегишли хулосалар қилиш ва уларнинг хотирасини ёд этиш", — деган Ашраф Ғани ўз чиқишида.

Ашраф Ғани тез орада Алишер Навоий шарафига янги расмий давлат мукофоти таъсис этилишига ваъда қилган.

Ўз навбатида, Афғонистон президенти ўринбосари, мамлакатдаги ўзбек жамоаси етакчиси генерал Абдулрашид Дўстум бунинг учун президентга миннатдорчилик билдирган.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар